Ўзбекистон президенти Тошкентнинг Сергели туманидаги қўп қаватли янги уй-жойлар қурилиши билан танишди
Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманидаги қўп қаватли янги уй-жойлар қурилиши билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бугун (9 февралда – ЎзТАГ) Президент ушбу уй-жойлар қурилиши билан танишди. Сергели туманида 120 та етти ва тўққиз қаватли уйлар қурилиши бошланган. Янги уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан барпо этилмоқда. Уларнинг теварагида мактаблар, дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган. Янги уйларни жорий йилнинг сентябрь ойида ўз эгаларига топшириш режалаштирилган”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.
Мамлакатимизда қурилиш кўлами кундан-кун кенгайиб бормоқда. Шу муносабат билан қурилиш пудрат ташкилотларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий билим ва малакага эга қурувчи кадрларни тайёрлашни кенгайтириш зарур, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари қурувчилар билан мулоқотда хонадон соҳиблари учун барча шароитлар яратиш лозимлигини кўрсатиб ўтди.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Президенти ўтган йил ноябрда Сергели туманида қурилган янги кўпқаватли уйлар қурилиши билан танишган, бу ердаги хонадонлар эгалари билан суҳбатлашган, шунингдек, қурилиш ишларини белгиланган муддатда сифатли қилиб якунлаш бўйича топшириқлар берган эди.
Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/38234