Ўзбекистон президенти Тожикистон билан чегара бўйича қонунни имзолади
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 3 июлда Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон умумий чегарасининг алоҳида участкалари бўйича келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).
ОАВ хабар беришларича, қонун 31 майда қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, 28 июнда Сенат томонидан маъқулланган.
Ўзбек-тожик чегарасининг алоҳида участкалари бўйича келишув Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи доирасида 9 мартда имзоланган эди.
Ўтган ҳафта сенатнинг 15-умумий йиғилишида таъкидлангани каби, томонлар чегараларнинг олдин келишилмаган участкаларининг 99,99 фоизи ёки 192,7 километрини келишиб олганлар.
Ушбу участкалар бўйича топографик карталар ҳам тайёрланган.
Сурат манбаи: http://www.ca-irnews.com/kz/economy?start=40


