Ўзбекистон президенти Тожикистонга расмий ташриф билан боришни режалаштирмоқда

Дата: 14:34, 08-01-2018.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш мақсадида Душанбега расмий ташриф билан боришни режалаштирмоқда, деб хабар беради душанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

 Ўзбек телевидениеси маълумотларига кўра, бу ҳақида Ўзбекистон президенти 6 январда Тошкент вилояти кенгаши депутатлари олдидаги чиқишида айтиб ўтган.

 Унинг сўзларига кўра, ташриф доирасида кўплаб битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Унинг мамлакати яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатишни давом эттиради.

“Биз барчамиз ўтиб кетамиз, лекин ёмон қўшнини ҳеч ким кечирмаслигини унутмаслигимиз зарур, - деди Ш. Мирзиёев. Лекин 20 йиллик музни эритиш унчалик осон эмас”.

Шунингдек, Мирзиёев унинг Тожикистонга расмий ташрифини тайёрлаш учун  Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов яқин орада Душанбега боришини ҳам қайд этиб ўтди.

“Биз кўплаб битимларни имзолаймиз, темирйўл алоқасини, ягона энерготизимни қайта тиклаймиз ва бошқа кўп масалаларни муҳокама қиламиз”, - деди Ўзбекистон президенти.

Сурат манбаи: https://haqqin.az/news/100713

Янгилик билан ўртоқлашиш: