Ўзбекистон президенти Трент Келли билан учрашди
Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Президент Шавкат Мирзиёев Капитолийда АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги конгрессменлар билан учрашди, деб хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.
“Мулоқотда Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасида тобора ривожланиб бораётган муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://www.uzreport.news/politics/shavkat-mirziyoev-posetil-kapitoliy-i-vstretilsya-s-kongressmenami