Ўзбекистон президенти Туркияда йилнинг давлат арбоби деб тан олинди
Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияда йилнинг давлат арбоби деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев туркиянинг Turcomoney молия-иқтисодий журналининг йиллик рейтингида “Йилнинг хорижий давлат арбоби” деб тан олинди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Бу ҳақида Истамбулда Туркия Буюк миллат мажлиси спикери Б. Йилдирим ва Истамбулда мэри М. Уйсал, ҳукумат, парламент ва мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги тантанали маросимда эълон қилинди.
“Давлатимиз раҳбари бундай юксак мукофотга Ўзбекистоннинг ташқи дунё, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатлари билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини сезиларли даражада мустаҳкамлаш ишидаги катта хизматлари ва амалий ҳиссаси, шунингдек, минтақадаги ҳамкорликни сезиларли даражада жойлантиргани учун сазовор бўлди”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълумотига кўра, ушбу рейтинг икки асосий (“Йилнинг хорижий давлат арбоби” ва “Туркиянинг атоқли авлат арбоби”) ва олти тармоқ йўналишларида ўтказилади. Бундан ташқари, собиқ бош вазир ва Туркиянинг ҳозирги парламент спикери Б. Йилдирим “Туркиянинг атоқли авлат арбоби” номинациясида ғолиб деб топилди.
Сурат манбаи: https://nuz.uz