Ўзбекистон президенти Туркиядаги терактлар муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 11:29, 13-10-2015.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркиядаги терактлар муносабати билан ушбу мамлакат раҳбари Режеп Таййип Эрдоғонга таъзия билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Номиқ Гюнер Эрпулга асосланган ҳолда.

Бундан ташқари, куни-кеча Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан Ҳамдардлик китобига қайд киритилди. Мазкур китоб 10 октябр Анқара шаҳрида бўлиб ўтган террористик акт қурбонлари хотирасига Туркияда эълон қилинган уч кунлик мотам муносабати билан очилган.

Эслатиб ўтамизки, 10 октябр куни эрталаб Туркия пойтахтидаги марказий темир йўл эстакадаси ҳудудида бир неча сония фарқ билан икки портлаш содир бўлди. Ўша пайтда у жойда тинчликни қўллаб-қувватлаш ва курд террорчиларининг Анқарадаги ҳракатларига қарши митинг ўтказиш учун касаба уюшмаларининг фаоллари тўплана бошлаган эди.

ОАВ маълумотларига кўра, Туркия бош вазири Ахмет Довутоглу душанба куни “Ислом давлати” гуруҳи Анқарадаги шанба кунги портлашларда асосий гумондон эканлигини баён қилди. Портлашлар натижасида камида 97 киши ҳаётдан кўз юмиб, 246 киши яраланган.

Ҳокимият портлашларни террористик ҳаракат сифатида баҳолади, портловчи модда эса воқеа жойига террорчи томонидан олиб ўтилган бўлиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: