Ўзбекистон президенти Туркманистонга расмий ташриф билан боради

Дата: 12:20, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 23-24 октябр кунлари Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов Туркманистонга расмий ташриф билан боради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мунтазамлик касб этган олий даражадаги Ўзбекистон – Туркманистон мулоқоти доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларни, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб муаммоларни муҳокама этиш режалаштирилган. Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва турли соҳалар бўйича ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид қатор ҳужжатлар имзоланади”, - деб қайд этилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: