Ўзбекистон президенти Туркманистонга ташриф буюради
Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 17 сентябрда Туркманистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади. Ташриф доирасида президентнинг қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари ҳам бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.