Ўзбекистон Президенти турмуш даражасини ошириш йўлларидан бирини таклиф қилди

Дата: 17:53, 24-01-2017.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлларидан бирини таклиф қилди. Унинг фикрига кўра, ҳар бир хонадонда 100тадан товуқ боқилганда мамлакатда камбағаллар қолмайди. У бу ҳақида Қорақалпоғистонга ташрифи доирасида айтиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистондаги ҳар бир хонадон 100тадан товуқ боқиши зарур. Агар улар кунига 50тадан тухум қилса, бундан 1таси уйда қолиб, 40таси сотилса, мамлакатда камбағаллар қолмайди”, - деб таъкидлади Мирзиёев.

Айни пайтда, хонадонларда паррандачилик ривожи учун масъул қилиб бош вазирнинг ўринбосари Рустам Азимов тайинланди.

Бундан ташқари, президент аҳоли орасида кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш, ТВ орқали тадбиркорликнинг афзалликлари, паррандачилик ва чорвачилик учун кредит олиш имкониятлари ҳақида роликлар кўрсатиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: