Ўзбекистон президенти ҳукумат таркибига қатор ўзгартишлар киритди

Дата: 12:23, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳукумат таркибига қатор ўзгартишлар киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти расмий сайтида ахборот берилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3203-сонли фармонига мувофиқ, Шуҳрат Яхяевич Исмоилов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3205-сонли фармонига мувофиқ, Мубин Муҳитдинович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари — макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия институтлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг бошқа бир хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-5151-сонли фармонига мувофиқ, Ходжаев Жамшид Абдуҳакимович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнининг тўлиқлигини назорат қилиш бўйича инспекция бошлиғи этиб тайинланди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг яна бошқа бир хабарида.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПҚ-5152 -сонли фармонига мувофиқ, Икромов Музраф Мубаракхўжаевич Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири вазифасидан озод қилинди.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 14 августдаги фармонига мувофиқ, Давлетов Русланбек Қуролтайевич  Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тайинланди”, - дея қайд этилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: