Ўзбекистон президенти ва БАА бош вазирининг ўринбосари жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 16:35, 25-03-2019.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён жамоат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги делегацияси учун ажратилган қароргоҳда бўлиб ўтди.

“Учрашувда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, бу борада ўзаро тажриба алмашиш, делегациялар ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Даби шаҳрига ташриф буюрган эди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: