Ўзбекистон президенти ва РФ ТИВ раҳбари Афғонистондаги вазият, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва товар айланмасини тиклаш бўйича чораларни муҳокама қилдилар

Дата: 11:30, 16-07-2015.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Кеча Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Оқсаройда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммитини “ноёб учрашув” деб атаб, РФ ТИВ раҳбарига Тошкентга ташрифи учун миннатдорчилик билдирди.

“Ҳам Россия томони, ҳам Ўзбекистон яқинда бўлиб ўтган воқеалар, яъни Уфадаги ШҲТ саммитининг йиғилиши олган таасуротлар остидамиз”, – деди И. Каримов.

Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат етакчилари ўртасидаги фикр алмашинуви “унча узоқ давом этмаган бўлсада, менда катта таасурот қолдирди”, – деб таъкидлади.

Ўз навбатида, С. Лавров музокараларда ҳалқаро муаммолар, хусусан, минтақадаги вазият, Афғонистон ҳудудидан ҳавф муҳокама қилинганлигини айтиб ўтди. “Тегишли муассасалар доимий алоқада бўлиб, террористик ва наркотик ҳавфларни бартараф қилиш учун зарур бўлган фикр ва ахборотларни алмашмоқда”, – деди Лавров.

“Ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳам ривожланмоқда, Ўзбекистон ҳарбий кучларини модернизация қилишга кўмак дастури амалга оширилмоқда”, – деб таъкидлади Лавров, –“Гуманитар ҳамкорлик масалаларига ҳам катта эътибор берилди. Хусусан, 2016 йилда Алишер Навоий таваллудига 575 йил тўлади. Шоир юбилейини кенг кўламда нишонлашга қарор қилинди”.

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, иқтисодий ҳамкорлик соҳасида “рублнинг курси билан боғлиқ бир оз сустлашиш бор”. Лавров ҳукуматлараро комиссиянинг яқинда Москвада ўтказиладиган мажлисида “ўзаро товар айланмаси, инестицияларни илгари суришнинг барқарор ўсишини тиклашга имкон берувчи қўшимча чоралар қабул қилинади. Бундан ҳар икки томон манфаатдор”, – деб қайд этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: