Ўзбекистон президенти ва Россия ХК раҳбари ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Дата: 11:31, 01-11-2019.

Тошкент. 1 ноябрь. ЎзТАГ – 31 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Николай Патрушев ҳарбий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

"Хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди", - деб якунланади хабар.

 

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: