Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи 2030 йилгача ЯИМни 2 баравардан зиёдга кўпайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 17:08, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, амалдаги бош вазир Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача мамлакат ЯИМни 2 баравардан зиёдга кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Мазкур режалар Мирзиёевнинг Либераль-демократик партия сайтида жойлаштирилган сайловолди дастурида акс этган.

Шунингдек, президентликка номзод 2030 йилга қадар саноатнинг иқтисодиётдаги улушини 40% етказиш вазифасини қўймоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2 сентябрда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида инсульт туфайли вафот этди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Сайлов 4 декабрда бўлиб ўтади. Ўтган жума Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча сиёсий партиялар ўз номзодларини президентлик сайловларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказдилар ва савловолди ташвиқотини бошлаб юбордилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: