Ўзбекистон президенти Янги Зеландия раҳбарини миллий байрам билан табриклади

Дата: 14:38, 07-02-2018.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Янги Зеландия раҳбарини миллий байрам билан табриклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 6 февраль куни Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддини миллий байрам – Вайтанги куни билан табриклади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, ҳар йили 6 февраль куни нишонланадиган Вайтанги куни Янги Зеландиянинг миллий байрамидир. 1840 йил худди шу куни Вайтанги дарёси қирғоғига (маори тилидан таржима қилинганда – шовқинли сувлар) британияликлар ва маорилар ўртасида Вайтанги Шартномаси (Treaty of Waitangi) тузилган.Ушбу шартнома маорилар ва европаликлар орасидаги абадий келишмовчиликларни келтириб чиқарди.

Сурат манбаи: http://www.wikiwand.com/ru/%D0%A0%D0%B5%D0%B4%D0%B4%D0%B8,_%D0%9F%D1%8D%D1%82%D1%81%D0%B8

Янгилик билан ўртоқлашиш: