Ўзбекистон президенти “Ўзбекнефтегаз” раҳбарини қаттиқ танқид қилди

Дата: 17:20, 17-01-2017.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтегаз” давлат компанияси раҳбарини қаттиқ танқид қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекнефтгаз” компанияси тизимида – А.Султонов – 2010-2016 йилларда қарийб $20 млрдлик катта капитал қўйилмалар киритилганига қарамасдан, суюқ углеводород ва табиий газ қазиб олиш камайган”, - деб таъкидлади давлат раҳбари мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида.
Шу билан бирга, деб давом этди Мирзиёев, бу борада хом-ашё импорт қилиш 1,3 баробар кўпайган. “Йирик ва ҳаётий муҳим лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари доимо барбод қилинмоқда. 40 минг киши ишлайдиган “Ўзтрансгаз” компанияси тизимида муддати ўтган дебитор қарздорлик 14% ошган”, - деб таъкидлади президент.

Янгилик билан ўртоқлашиш: