Ўзбекистон президенти “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунни имзолади

Дата: 08:57, 05-12-2014.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар қилди UzReport.

Мазкур қонун жамоатчилик муносабатларидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш, ушбу соҳадаги қонунбузилишлар учун масъулиятни белгилаш, шунингдек, давлат ва бошқа ташкилотларга мурожаатлар тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Умуман, ушбу хужжатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилишнинг қўшимча кафолатлари белгиланган.

Эслатиб ўтамизки, қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йилнинг 29 октябрида қабул қилинган ва Сенат томонидан жорий йилнинг 13 ноябрида маъқулланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: