Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили тайинланди

Дата: 15:16, 26-05-2017.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича махсус вакилини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Фармонга мувофиқ, ушбу вазифага Исматилла Иргашев тайинланди.

25 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ТИВ Коллегиясига Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган Исматилла Эргашевни таништирди.

Эслатиб ўтамизки, бунга қадар Исматилла Иргашев Ўзбекистоннинг Хитой, Мўғилистон ва Озарбайжондаги элчиси бўлиб ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: