Ўзбекистон президентининг қарори билан Равшан Эрматов орден билан мукофотланди

Дата: 18:28, 04-01-2016.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Ўзбекистон президентининг фармони билан “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фармонда таъкидланишича, мукофот “Мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги шон-шуҳратини юксалтириш, халқаро майдонда ўзбек футболи нуфузини ошириш, миллий футбол ҳакамлари мактабини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун” берилган.

Ўзбекистон футбол федерациясининг халқаро тоифадаги ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Ирматовни “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармон 2015 йил 31 декабрда имзоланган.

Эслатиб ўтамизки, 38 ёшли ўзбекситонлик ҳакам ўтган йил охирида дунёнинг 2015 йилдаги энг яхши ҳаками сифатида Globe Soccer Awards мукофотини олган эди.

Ушбу мукофот Европа клублари уюшмаси томонидан таъсис этилган. Ғолибларни собиқ ўйинчилар, футбол намоёндалари ва тренерлар аниқлаганлар.

Равшан Эрматов ўз фаолияти давомида 2010 ва 2014 йиллардаги жаҳон чемпионатларининг 9 ўйинларига хизмат қилган. Бу шу соҳада жаҳон рекордидир.

Шунингдек, у Россиядаги 2018 йилги жаҳон чемпионатига хизмат кўрсатувчи ҳакамлар рўйхатига киритилган. ФИФАнинг ушбу рўйхати 2015 йил 20 ноябрда эълон қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: