Ўзбекистон президентининг Душанбега давлат ташрифи доирасида 20дан ортиқ шартномалар, шу жумладан, давлат чегарасини делимитациялаш ва визасиз режим тўғрисидаги шартномалар имзоланади
Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг Душанбега давлат ташрифи доирасида 20дан ортиқ шартномалар имзоланиши кутилмоқда, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи оирасида 20дан ортиқ янги давлатлараро ва хукуматлараро шартномалар имзоланиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Тожикистон хукуматидаги манба. - Уларнинг энг муҳимлар орасида икки мамлакат фуқароларининг Тожикистон ва Ўзбекистон худудида бир ойгача муддатда визасиз бўлиш ҳақидаги ва чегара худудларида баҳсли масалаларга чек қўйиши керак бўлган икки мамлакат ўртасидаги давлат чегарасини демаркация ва делимитация қилишга доир шартномалар дейиш мумкин”.
Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон тақдим этаётган $100 млнлик имтиёзли кредитга доир келишув ҳам катта ахамиятга эга бўлади.
Транспорт, коммуникациялар соҳаларида, Ўзбекистон томонидан мактаб ва касалхона қурилишига доир шартномалар ҳам имзоланиши кутилмоқда.
Мирзиёевнинг Душанбе шахрига ташрифи давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ҳам бўлиб ўтади. Унда тожик ва ўзбек бизнес вакилларининг иштирок этиши, тадбир давомида йирик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
2017 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $126 млнни ташкил қилди. Бундан $ 69 млни Ўзбекистонн импорт ва $57 млни Ўзбекистонга экспортдан иборат.
Сурат манбаи: http://nm.tj/politics/2278-rossiya-prizyvaet-tadzhikistan-i-uzbekistan-k-dialogu.html


