Ўзбекистон президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди

Дата: 13:10, 19-07-2018.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018-йилнинг 18-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратлен билан учрашди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Суҳбат чоғида Афғонистон буйича халқаро конференсия якунларига кўра 2018-йил 27-мартда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сурат манбаи: http://www.xabar.uz/ru/tag/pamela-spratlen

Янгилик билан ўртоқлашиш: