Ўзбекистон президентининг махсус вакили ЕИнинг махсус вакили билан учрашди

Дата: 15:09, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Куни-кеча, 12-июн куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Роланд Кобиа билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Афғонистон ва унга чегарадош минтақада шаклланаётган вазият юзасидан фикр алмашилди.

“Афғонистон марказий ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати 2001-йилдан буён илк бора Рамазон ҳайити даврида уч кунлик ўт очишни тўхтатиш ва сулҳ тартибини киритишга рози бўлишлари минтақада умид билан кутиб олинди ва бу мамлакатда тинчлик жараёнида ижобий ўзгаришларга олиб келиши мумкинлиги қайд этилди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда 2018-йил 27-март куни Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: https://minval.az/news/10275

Янгилик билан ўртоқлашиш: