Ўзбекистон президентининг махсус вакили хорижий элчилар билан уч учрашув ўтказди
Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – 2018-йилнинг 6-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентнинг махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий, Германия Элчиси Гунтер Оверфелд, Хитой Элчиси Жианг Янлар билан учрашди, деб хабар беради ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.
“Музокараларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик, шунингдек, бошқа икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: http://1news.az/mobile/news/ismatulla-irgashev-uzbekistan-i-azerbaydzhan-yavlyayutsya-partnerami-kotorye-bez-somneniya-uvereny-v-iskrennosti-drug-druga