Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва ГФР элчиси Афғонистонни тиклашга кўмак масаласини муҳокама қилдилар
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва ГФР элчиси Афғонистонни тиклашга кўмак масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, бу ҳақида 17-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелд билан ўтказган учрашувида сўз борди.
“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш ишига кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг амалий масалалари кўриб чиқилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Шунингдек, учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Сурат манбаи: https://taschkent.diplo.de/uz-de/botschaft/-/1444306