Ўзбекистон президентининг ташрифи жаҳон сиёсати учун ўта аҳамиятлидир – Норланд
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ричард Норланд Ўзбекистон президентининг ташрифи жаҳон сиёсати учун ўта аҳамиятлидир деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон президентининг АҚШга илк расмий ташрифи арафасида Халқаро пресс-клуб ундан интервью олди.
“АҚШ Ўзбекистон Президентининг минтақавий масалалардаги қарашлари ва позицияларидан кўп нарса олиши мумкин. Мен Ўзбекистон билан стратегик алоқалардан манфаатдор бўлган Вашингтонда кўплаб расмий шахсларни танийман”, - деб таъкидлади собиқ элчи.
Дипломат Шавкат Мирзиёевнинг бўлажак ташрифини тарихий деб атади. “Бу ташриф АҚШ тарафининг ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Юқорида айтилган салоҳиятни ҳамда икки давлат ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва хафвсизлик соҳасидаги ҳамкорлик уфқларини янада чуқурроқ ўрганиш учун бу ташриф яхши имконият касб этади”, - деб таъкидлади Норланд.
Ўзбекистонда юз бераётган ҳодисалар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, дипломат “Давлат департаментидаги менинг ҳамкасбларимда Ўзбекистонда амалга оширилаётган жараёнлар катта қизиқиш уйғотган. Ўзбекистон катта салоҳиятга эга, биринчи навбатда Марказий Осиёдаги иқтисодий жараёнларни ҳаракатга келтирувчи куч, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришдаги муҳим омил ва Европани ушбу минтақа билан боғловчи транспорт коридор сифатида катта аҳамиятга эга. Буларнинг бариси бўйича Ўзбекистонда салоҳият катта”, - деб қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамизки, Р. Норланд 2007-2010 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган.
Сурат манбаи: http://www.ru.gruzinform.ge/news/16452/riCard-norland-gruzinskie-voennie-mogut-uCastvovati-i-v-operaciAK-evrosoUza-.html