Ўзбекистон президентининг янги матбуот котиби давлат маслаҳатчисининг ўринбосари мақомини олди

Дата: 19:02, 16-03-2017.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг янги матбуот котиби Асаджон Ходжаев давлат маслаҳатчисининг ўринбосари мақомини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Gazeta.uz нашрининг ҳукуматдаги манбага асосланиб берган хабарига кўра, юқоридаги лавозим мамлакатда 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин бўш турган эди.

Ходжаев янги ишга тайинлангунга қадар бош вазир Абдулла Ариповнинг ижроя маъмурияти раҳбари, бунга қадар эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори лавозимида фаолият олиб борган.

У турли йилларда Интеллектуал мулк агентлиги бош директори, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, “Ўзбекистон почтаси” компанияси бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда президентнинг виртуал қабулонаси ишлаб турибди. Бу ерда мамлакат аҳолиси Ш.Мирзиёевга у ёки бу муаммо юзасидан онлайн мурожаат қилиши ёки телефон линияси орқали маслаҳат олиши мумкин.

Бундан ташқари, Мирзиёев Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида халқ қабулхоналари очишни топширган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: