Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматлар тарифлари яна пасайтирилди

Дата: 17:21, 10-08-2017.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – 8 августда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) $61,50га туширилганлиги ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йилда тарифлар бир неча марта туширилди. Хусусан, 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/с. учун $91,07га, 6 январдан $87,57га, 10 январдан $86,85га, 2 февралдан $86,11га, 16 февралдан $80,94га, 3 мартдан $76,61га, 30 мартдан $76,48га, 4 апрелдан $75,80га, 6 апрелдан $71,68га, 21 апрелдан $67,85га, 19 майдан $67,63га, 16 июндан $66,14га, 27 июндан $64,46га, 7 июлдан $61,60га ва 11 июлдан $61,50га туширилган эди.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда тарифлар 12 марта туширилган: 2016 йил январ ойидан декабр ойигача 1 Мбит/с. учун $156,24дан $91,50гача пасайтирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: