Ўзбекистон рақамли узатишни ривожлантириш мақсадларида Япониянинг $92 млнлик кредитини жалб қилади

Дата: 12:30, 07-04-2014.

Тошкент. 7 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон мамлакат аҳоли пунктларини рақамли ер телеузатиш тармоқлари билан 2018 йилга бориб қоплаш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун япон банкларининг $92 млн ҳажмдаги имтиёзли кредитларини жалб қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги тегишли қарор мамлакат раҳбари томонидан имзоланди.
Қарорга биноан, мамлакат аҳоли пунктлари тўлиқ рақамли телесигнал узатиш билан қоплаб олиниши керак (Рақамли телеузатишга техник ва технологик ўтиш бўйича давлат дастури доирасида).
Шунингдек, хужжатда инвестиция лойиҳасини Япон халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари иштирокида уларнинг имтиёзли кредитларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишнинг самарадорлигига эътибор қаратилади.
Лойиҳа босқичма-босқич 2013-2018 йилларда амалга оширилади. Қарорда лойиҳа иштирокчилари учун бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ҳам кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: