Ўзбекистон раҳбари Грузия президентини Давлат мустақиллиги тикланган кун билан табриклади

Дата: 10:36, 28-05-2018.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Президент Шавкат Мирзиёев Грузия миллий байрами – давлат мустақиллиги тикланган кун муносабати билан Президент Гиоргий Маргвелашвилини қутлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Қўшимча қиламизки, Грузиянинг асосий давлат байрами - Мустақиллик куни 26 майда нишонланади. Бу йил Грузия давлат мустақиллигининг қайта тикланишининг 27 йиллигини нишонлади. Бунга доир тегишли ҳужжат 1991 йилда республика Олий Кенгаши томонидан умумхалқ референдуми натижалари асосида қабул қилинган эди.

Ноэ Жорданиа бошчилигидаги Грузиянинг биринчи демократик ҳукумати 1918 йил 26 май куни мамлакат мустақиллигини эълон қилган. Биринчи Грузия мустақил демократик республикаси уч йил фаолият юритди. Бу даврда Грузияни 23 давлат: Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, РСФСР, Туркия, Аргентина ва бошқалар тан олди.

Сурат манбаи: http://www.ntv.ru/novosti/691956/

Янгилик билан ўртоқлашиш: