Ўзбекистон раҳбари Миср президентини олий давлат лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

Дата: 12:20, 04-04-2018.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Саид Ҳусайн Ас-Сисини олий давлат лавозимига қайта сайлангани билан табриклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, Мирзиёев ўз мактубида Саид Ҳусайн Ас-Сисининг бўлиб ўтган сайловдаги ғалабаси дўст Миср халқининг тинчлиги, равнақи ва фаровонлиги йўлида узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлари, минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашга қаратилган амалий ташббус ва ҳаракатларининг яна бир юксак эътирофидир, деб таъкидланади.

Мактубда таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Миср халқлари ўртасидаги маданий ва диний муштараклик, азалий дўстона ришталар кенг қамровли ва узоқ муддатли муносабатларимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Мисрнинг амалдаги президенти Ас-Сиси сайловда 97% овоз олди.

Сурат манбаи: http://www.rtl.fr/actu/international/al-sissi-demande-une-intervention-internationale-en-libye-7776629648

Янгилик билан ўртоқлашиш: