Ўзбекистон раҳбари Озарбайжон президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 12:02, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга Боку шаҳрида рўй берган ёнғин натижасида кўплаб одамларнинг ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан мактуб йўллади.

Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев президентга ва қардош Озарбайжон халқига самимий ҳамдардлик билдириб, ҳалок бўлганларнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия исҳор этди ҳамда жабрланганларга тезда соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамизки, ОАВ маълумотига кўра, ёнғин республика наркология маркази биносида, даволанаётган беморлар бўлимида келиб чиққан. Ёнғин жума куни тонг 6.10да бошланган.

Озарбайжон полицияси ва Бош прокуратураси маълумотлирага кўра, камида 25 киши қурбон бўлган. Яна уч киши тутундан заҳарланган, уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Озарбайжон ССВдан маълум қилишларича, 200 ортиқ ходим ва беморларнинг кўпчилиги вақтида эвакуация қилинган. Уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

Ёнғинга ҳозирча электр тармоғидаги носозлик сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Сурат манбаи: http://uza.uz/en/politics/president-of-uzbekistan-received-chinese-government-delegati-09-09-2017

Янгилик билан ўртоқлашиш: