Ўзбекистон раҳбари қозоқ-ўзбек савдо-иқтисодий алоқалари янги даражага чиқди деб ҳисоблайди

Дата: 13:58, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев қозоқ-ўзбек савдо-иқтисодий алоқалари янги даражага чиқди деб ҳисоблайди, деб ёзади КазТАГ.

“Илк марта делегациямизда парламент аъзолари, парламент, мудофаа вазирлиги раҳбарлари бор. Илк марта делегациямизга олдин бундай яқиндан ҳамкорлик қилмаган муасасалар кирган”, - деди Ш.Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтган музокараларда.

У Нурсултон Назарбоев ўтган йил сентябрда Самарқандда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилганида “Қозоғистон Ўзбекистон билан ҳар доим бирга бўлади”, деганини эслатди. Ш.Мирзиёевнинг айтишига кўра, “ўшандан буён бутунлай бошқача алоқалар бошланган”.

Кейинги пайтда Қозоғистон вилоятларнинг уч раҳбари Ўзбекистонда бўлди, кўплаб ўзбек вилоятлари раҳбарлари эса Қозоғистонга бориб келишди, деб қўшимча қилди у.

“Астанага мазкур ташриф бизнинг илк ташрифларимиздан бири эканлиги кўп нарсани англатади. Яъни бизнинг тарихий илдизларимиз, бугунги кунимизни билдиради”, - деди Ўзбекистон раҳбари.

Шунингдек, у Қозоғистоннинг БМТ хавфсизлик кенгашига аъзолигининг муҳимлигини қайд қилиб ўтди.

“БМТ кенгашидаги икки йиллик доимий бўлмаган аъзолик даврида Афғонистон бўйича ҳам чоралар қабул қилинишига аминман. Сизнинг бу ташаббусларингизни Ўзбекистон ҳар доим қўллаб-қувватлайди. Ўйлайманки, биз сиз бошлаган барча ишларни қўллаб қувватлаймиз, чунки Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик минтақамиз, айниқса, Қозоғистон ва Ўзбекистон учун жуда муҳим. Бугунги музокаралар эса бўлажак муносабатларимизнинг мустаҳкам асосини қуриб, истиқболини белгилайди деб умид қиламан”, - деб хулоса қилди  Ш.Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: