Ўзбекистон раҳбари рақамли радиостанцияларни ишлаб чиқариш билан танишди

Дата: 12:47, 11-01-2018.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзэлектроаппарат” заводида 8 турдаги рақамли радиостанцияларни ишлаб чиқариш билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, рақамли радиостанция воситалари импорт ўрнини босиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаши билан улкан аҳамиятга эга.

Хитойнинг Hytera компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган техника замонавий технологияларга асосланган. 

Сурат манбаи: http://m.kun.uz/news/2018/01/10/prezident-zamonavij-aloka-vositalarini-kuzdan-kecirdi

Янгилик билан ўртоқлашиш: