Ўзбекистон раҳбари Туркия президентига ҳамдардлик билдирди
Тошкент. 3 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ва қардош турк халқига Истанбул шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан таъзия изҳор этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида 2 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар қилди.
“Мактубда давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларини етказиб қўйишни сўради, жароҳат олганларга қисқа муддатда соғайиб кетишларини тилади”, - дейилади хабарда.


