Ўзбекистон Рамазон ҳайит 15-17 июн кунлари нишонланади

Дата: 11:50, 12-06-2018.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳужжат “Халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини яққол ифода этадиган Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтириш мақсадида” қабул қилинган.

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июн жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги 5290-сонли Фармонига мувофиқ 2018 йил 15-17 июн кунлари – Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш топширилди.

 

Сурат манбаи: http://iymon.uz/oz/news/uzbekiston/hayit-namozi-oqilish-vaqti-elon-qilindi-

Янгилик билан ўртоқлашиш: