Ўзбекистон RECCA-VII конференциясига таклиф қилинди

Дата: 16:02, 21-06-2017.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ –Ўзбекистон Афғонистон борасида Ашхабодда (Туркманистон) ўтказилиши режалаштирилаётган минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича 7-конференцияга (RECCA-VII) таклиф қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташқи ишлар вазирлигига асосланган ҳолда.

 Ўзбек томонига Туркманистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирликлари номидан расмий таклифнома 2017 йил 16 июнда мамлакат ТИВда Туркманистон элчиси Шири Шириев ва Афғонистон Ислом Республикаси элчис Сайид Шахабуддин Тимурий томонидан топширилди.

Учрашувда кўптомонлама ташкилотлар доирасида уч мамлакат орасидаги алоқаларнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: