Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси 243 та объектни ким ошди савдосига қўйди

Дата: 18:30, 13-09-2017.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси 243 та объектни ким ошди савдосига қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) қўмита сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Хусусан, Қорақалпоғистон бўйича энг кам инвестицион мажбуриятлари 17,8 млрд сўмлик 34 объект, Андижон вилояти бўйича 35 (10,15 млрд сўмлик), Бухоро вилояти бўйича 1 (15 млрд сўмлик), Жиззах вилояти бўйича 8 (6,2 млрд сўмлик), Қашқадарё вилояти бўйича 12 (5,07 млрд сўмлик), Навоий вилояти бўйича 11 (7,06 млрд сўмлик), Наманган вилояти бўйича 5 (2,9 млрд сўмлик), Самарқанд вилояти бўйича 19 (31,4 млрд сўмлик), Сурхондарё вилояти бўйича 50 (18,43 млрд сўмлик), Сирдарё вилояти бўйича 6 (4,15 млрд сўмлик), Тошкент вилояти бўйича 26 (57,92 млрд сўмлик), Фарғона вилояти бўйича 10 (4,22 млрд сўмлик) ва Хоразм вилояти бўйича 26 (26,68 млрд сўмлик) объектлар савдога қўйилган.

243 объектнинг минимал инвестиция мажбуриятларининг умумий миқдори 206,98 млрд сўмни ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: