Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қирғизистонга етиб борди

Дата: 14:42, 26-10-2016.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қирғиз Республикасига етиб борди, деб хабар беради чоршанба куни Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР ҳукумати матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Қирғиз-ўзбек давлат чегарасидаги “Достук” назорат-ўтиш пунктида Қирғизистонга жавоб ташрифи билан келган Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги ўзбек делегациясини Қирғизистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абулгазиев, бош вазир ўринбосари Жениш Разаков, Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков, Ўш, Жалолобод ва Боткент вилоятлари раҳбарлари, шунингдек, оқсоқоллар, ҳамда жамоат ва маданият арбоблари кутиб олдилар”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари раҳбарлари, давлат органлари, маданият, спорт ва диний соҳа вакиллари бор.

Ташриф доирасида қатор маданий-оммавий тадбирлар режалаштирилган.

Қирғиз Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси делегациялари учрашуви якунларига бўйича қатор иккитомонлама ҳужжатлар имзоланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: