Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасида сайт пайдо бўлди
Тошкент. 6 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ)миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасида сайт пайдо бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Лойиҳа ИИВ ташаббуси билан "Ягона интегратор UZINFOCOM" МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган ва gumiog.uz. манзилда фаолият олиб боради.
Сайт ҳам ўзбек, ҳам рус тилидаги версияларга, кенгайтирилган қидирувга, мобил қурилмалар учун мослаштирилган дизайнга, шунингдек, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча функцияларга эга (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овозли кузатиш вазифалари).
Қайд этилганидек, виртуал қабулхона мавжуд бўлиб, у орқали Ўзбекистон Республикаси ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг ҳудудий бўлинмалари ходимларига бевосита мурожаат қилиш, шунингдек, мавжуд шикоят ва таклифларни қолдириш мумкин.
Сурат манбаи: ca-news.org