Ўзбекистон Республикаси президенти номига янги йил табриклари келишда давом этмоқда

Дата: 10:41, 31-12-2015.

Тошкент. 31 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва жамоат арбобларидан Янги 2016 йил муносабати билан самимий қутловлар келишда давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ташқи ишлар вазирлигига асосланган ҳолда.

“Уларда давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва омонлик тилаб, эзгу ниятлари изҳор этилган”, - дейилади хабарда.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаганлар: 

Америка Қўшма Штатлари Президенти – Барак Хусейн Обама 

Россия Федерацияси Президенти – Владимир Путин 

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси – Дмитрий Медведев 

Хитой Халқ Республикаси Раиси – Си Цзиньпин 

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири – Ли Кэцян 

Корея Республикаси Президенти – Пак Кин Хэ 

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти – Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими – Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум 

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондонининг ўринбосари, Абу Даби валиаҳди – Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён 

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири – Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён 

Испания қироли – Фелипе VI 

Польша Республикаси Президенти – Анжей Дуда 

Канада Генерал-губернатори – Дэвид Ллойд Жонстон 

Қозоғистон Республикаси Президенти – Нурсултон Назарбоев 

Туркманистон Президенти – Гурбангули Бердимуҳамедов 

Тожикистон Республикаси Президенти – Имомали Раҳмон 

Қирғиз Республикаси Президенти – Алмазбек Атамбаев 

МДҲ Ижроия қўмитасининг раиси – Ижро этувчи котиби – Сергей Лебедев 


“Табрикномалар келиши давом этмоқда”, - деб таъкидланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: