Ўзбекистон Республикаси синов ва сертификатлаштириш маркази тубдан ўзгартирилади
Тошкент. 19 август. ЎзТАГ - Ўзбекистон "Ўзстандарт" агентлигининг Республика синов ва сертификатлаштириш маркази тубдан ўзгартирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари мажмуасини ривожлантириш тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4419, 15.08.2019 й.). Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан Республика синов ва сертификатлаштириш маркази "Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази "("UzTest")га айлантирилмоқда, - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, 2019-2020 йилларда озиқ-овқат ва бошқа турдаги маҳсулотларни синовдан ўтказадиган синов ва назорат комплекси яратилмоқда.
Шунингдек, 2020 йил 1 январдан аккредитациядан ўтган синов лабораториялари "Ўзстандарт" агентлигининг расмий сайтида жойлаштирилган синов дастурлари асосида маҳсулотларни синовдан ўтказмоқда, импорт қилувчи корхоналар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун базавий ҳисоб-китоб қийматининг (111,5 минг сўм) ярми миқдорида бир марталик тўлов белгиланмоқда, сертификатлаштириш органлари томонидан ўз брендларини яратиш, шунингдек, улардан фойдаланиш амалиёти жорий этилмоқда.
Сурат манбаи: agr-city.ru