Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири виртуал қабулхонасини очди

Дата: 22:50, 27-12-2016.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири виртуал қабулхонасини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) муассаса сайтига асосланган ҳолда.

“Сиз азизлар билан янада самарали мулоқотни йўлга қўйиш, ҳаётий эҳтиёжларингиз тўғрисида яқиндан билиш, хусусан, юртимизда кўрсатилаётган кафолатланган ҳамда бошқа тиббий хизмат турлари бўйича ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ёки таклифларингизни атрофлича ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, эндиликда Сиз вазирлигимизнинг расмий веб-сайти www.ssv.uz, шунингдек, шу интернет манзилида кўрсатилган электрон почта ёхуд телефон орқали мазкур виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри ўз мурожаатларингизни юбориш мумкин.

Мурожаaтинлар шахсан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни  сақлаш вазири томонидан кўриб чиқилади, назоратга олинади ва қонун доирасида ҳал этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: