Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки активлари 33% ўсди
Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик кредит-молия муассасаси – Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки активлари 33% ўсиб, 18 трлн сўмга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Банкнинг кредит портфели 11 трлн сўмдан ошди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 26% кўпайди. Кредит портфелининг катта қисми – 91% узоқ муддатли инвестицион кредитларга тўғри келди”, – деб таъкидлашди банкда.
“Кичик иқтисодиёт”га киритмалар ҳам сезиларли даражада ошди. Агар 2015 йилда банк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини 1,8 трлн сўмга кредитлаган бўлса, 2016 йилнинг биринчи ярмида ушбу кўрсаткич 1,3 трлн сўмга етди. Натижада 5 минг янги иш жойлари яратилди.
$1=2979,31 сўм