Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Туркманистон ва Япониялик ҳамкасблари билан учрашди

Дата: 11:14, 01-05-2017.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – 30-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисидалар билан учрашув ўтказди, - деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон муносабатларининг долзарб масалалари, ўз ишини бошлаётган “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгаши кун тартиби, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар”, - дейилади хабарда.

Камилов Кисида билан учрашувда давлатлараро муносабатларнинг ривожи, шу жумладан, “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.

“Вазирлар икки мамлакатнинг ҳам турли соҳаларда стратегик ҳамкорликни оширишдан, уни амалий мазмун билан бойитишдан, жумладан, етакчи япон ширкатларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилиш орқали, манфаатдор эканликларини тасдиқладилар”, - дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, турли даражадаги ўзбек-япон муносабатларининг жадвалига алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан олдинроқ Абдулазиз Камилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинган эди. 

Эслатиб ўтамизки, А.Камилов Туркманистонга “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида ишидаги иштирок этиш учун ташриф буюрган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: