Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги “Россияда иш” порталида шахсий кабинет очди

Дата: 16:01, 29-12-2017.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан “Россияда иш” порталида “Агентлик шахсий кабинети” очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уни расмий очиш маросимида Меҳнат ва бандлик бўйича Россия Федерал хизмати (РОСТРУД) вакиллари ва Россия Федерациясининг жалб қилинган вазирлик ва идоралари вакиллари ҳам қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, РФ ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги Битим 21 декабрда кучга кирган бўлиб, ишчи кучи миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва келгусида ушбу соҳада ҳуқуқий назоратни янада такомиллаштириш, шунингдек, РФ ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш заруратидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқилган.

Эслатиб ўтамизки, Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси Д.Медведевнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Агентлик ҳамда Меҳнат ва бандлик Федерал хизмати (РОСТРУД) ўртасида ахборот алмашиш тўғрисидаги Битим имзоланган ва унга мувофиқ, “Россияда иш” порталида “Агентлик шахсий кабинети” қўйи тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилган эди.

Сурат манбаи: http://kun.uz/34278278?q=%2F34278278

Янгилик билан ўртоқлашиш: