Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонасида Европа расмийлари билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 13:24, 01-03-2018.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 27 февралда Ўзбекистон Республикасининг Брюсселдаги элчихонаси Eurochambers (ЕТПП) Европа савдо-саноат палатаси бош ижрочи директори Арналдо Абруззини ва МДҲ мамлакатлари билан ишлаш бўйича маслаҳатчи Гундарс Страутманис билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Eurochambers ва Ўзбекистон, шу жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, вилоятлар ва корхоналар ўртасида инвестиция, технологик ва инновацион ҳамкорлик йўллари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Айни пайтда, ЕТППга 43 Европа давлатлари, 1700 минтақавий ва маҳаллий палаталар ва 20 миллион корхоналарини киради.

Йиғилишда Eurochambers раҳбарлари мамлакатда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга Европа ишбилармон доиралари ўртасида қизиқиш ортиб бораётганини таъкидланди. Табиий ресурслардан самарали фойдаланиш муқобил энергия, қайта тикланадиган энергия манбалари ҳамкорликнинг йўналишлари сифатида қайд этилди.

Шу куни Белгия пойтахтида Брюссел Савдо-саноат палатаси раиси Оливе Виллок билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳокимиятлари, шунингдек, “Ўзэлтехсаноат” АК делегациясининг Брюсселда йирик бизнес вакиллари ва компаниялар билан учрашувини ўтказишга келишиб олинди.

Брюссел бизнеси вакиллари учрашувда Ўзбекистондан озиқ-овқат маҳсулотлари (асал, қуритилган мевалар), тўқимачилик маҳсулотлари (кийим-кечак, чойшаб, пахта ва ипак), фармацевтика, электротехника маҳсулотлари импорт қилишга қизиқиш билдирдилар.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2013/09/28/belgium/

Янгилик билан ўртоқлашиш: