Ўзбекистон РФ олий таълим муассасаларида ўқувчи талабалар сони бўйича барча МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда – Россия элчиси

Дата: 17:37, 25-04-2016.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг “Рақамли мулоқот” шаклидаги жамоатчилик ахборот ресурслари вакилларининг саволларига жавоб бера туриб таъкидлашича, Ўзбекистон РФ олий таълим муассасаларида ўқувчи талабалар сони бўйича барча МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг сўзларига кўра, “Рус-ўзбек гуманитар ҳамкорлигининг шиддат билан ривожланаётган йўналишларидан бири таълим соҳасидир. У Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим вазирликлари ўртасидаги 2005 йил 12 августдаги Касб таълими соҳасидаги келишув доирасида амалга оширилади”.

“Йилига Россия Федерацияси ҳукумати томонидан РФ ОТМ хорижий фуқароларнинг қабулига доир квота ажратилади. Ўзбекистон бизнинг олий таълим муассасаларимизда ўқувчи талабалар сони бўйича барча МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда (17 минг нафар талаба). Фақат ўтган йили 4000 ортиқ ўзбекистонлик талаба турли Россия олий таълим муассасаларига қабул қилинди”, - дейилади Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабарида.

"Тошкентда мунтазам равишда халқаро таълим кўргазмалари ўтказилади ва уларда Россия олий таълим муассасалари вакиллари доим иштирок этадилар", - деб сўзини давом эттирди элчи.

“Бу ерда М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ҳамда И.М. Губкин номидаги нефть ва газ Россия давлат университети филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг бари меҳнат бозорида талаб катта бўлган малакали мутахассисларни тайёрлайди”, - деб таъкидлади В.Тюрденев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: