Ўзбекистон РФдаги элчихонаси ходими Шакаровни тергов изоляторига бориб кўрди
Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон РФдаги элчихонаси ходими Маъруфжон Шакаровни тергов изоляторига бориб кўрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2018 йилнинг 18-июл куни Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими ходими Ўзбекистон фуқароси Маъруфжон Шакаровга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Москва шаҳридаги Жазони ижро этиш федерал хизматининг 1-тергов изоляторига (СИЗО-1) ташриф буюрди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Шундан кейин қайд этилишича, учрашув чоғида М.Шакаров соғлигидан шикоят қилмади. “Ҳар куни СИЗО раҳбарияти у билан суҳбат ўтказмоқда, врач тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Тез тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас”, - деб аниқлаштирилади хабарда.
СИЗО-1 раҳбарияти берган изоҳга кўра, агар М.Шакаров очлик ҳолатини тўхтатса, соғлигини тиклаши учун тиббий бўлимга жойлаштирилади.
Сурат манбаи: http://fsin.su/news/index.php?ELEMENT_ID=206806