Ўзбекистон РФга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб беришни 2,3 бараварга кўпайтирди

Дата: 16:21, 11-11-2016.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг жорий даврида Ўзбекистон Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб беришни 2,3 бараварга кўпайтирди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Евгений Громыко маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Россия қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, “у (Громыко – ЎзТАГ) давлат ҳокимияти, тегишли хизматлар ва Россия ва Ўзбекистон бизнеси вакилларининг биргаликдаги ҳаракатлари орқали россия бозорида талабгир бўлган ўзбек қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ўтган йилдаги билан солиштирганда 2,3 бараварга кўпайганини таъкидлади”.

Эслатиб ўтамизки, Е.Громыко бошлиқ россия делегацияси Тошкентда 8-10 ноябр кунлари бўлиб ўтган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида иштирок этди. Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ўзбек-россия ишчи гуруҳи ташкил қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: