Ўзбекистон қўриқхоналар майдонини кенгайтиришни режалаштирмоқда

Дата: 12:59, 13-01-2016.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қўриқланадиган табиий ҳудудларини яратиш бўйича дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатга мувофиқ уларнинг майдони 2,3 млн гектардан 8,1 млн гектаргача, ёки 17% кўпайтирилади.

“Янги дастур мавжуд қўриқхоналарни кенгайтириш ҳамда янгиларини барпо этишни кўзда тутади, бу эса мамлакатнинг барча турдаги табиий экотизимларини қўриқланадиган табиий ҳудудлар билан қамраб олишга имкон беради. Яқин режалар орасида – Устюрт платосида янги қўриқхона барпо этиш ҳам бўлиб, у оққуйруқлар сонини сақлаб қолишга имкон беради”, - деб таъкидлашди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистонда 9 қўриқхона, 2 миллий парк, Қуйи Амударё давлат биосфера заҳираси, ноёб ҳаёвонларни кўпайтириш бўйича республика “Жайрон”маркази ва 7 табиат ёдгорликлари мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: